loader

МЎЪЖИЗА ВА КАРОМАТ

Мўъжиза ва каромат ҳақдир, собитдир. Мўъжиза ва кароматнинг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисмидир. Инсонлар ожиз бўлган ва улар одатда қила олмаган нарсаларни пайғамбарлар тарафидан содир этилиши «мўъжиза», авлиёлар томонидан содир қилиниши «каромат» дейилади. Пайғамбарлар истаган вақтларида ёки ўзга исташи биланоқ мўъжиза содир қилишган. Авлиёлар ҳамма вақт ҳам каромат кўрсата олишмайди. Авлиёлар Аллоҳ таолони ва Унинг сифатларини ҳақиқий таниган, Унинг тоатида бардавом бўлган, гуноҳлардан қочган, шаҳват ва лаззатлардан тийилган инсонлардир. Аллоҳ таоло ¤з пайғамбарларининг ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминлар иймонини мустаҳкамлаш учун пайғамбарларга  мўъжиза берган. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қиёматгача барча халқлар, маконлар, замонлар учун бардавом бўлиши сабабли у зотга абадий ва улкан мўъжиза қилиб Јуръони карим нозил этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР