loader

МЎЪТАЗИЛИЙЛАР

Луғатда «ажралганлар» деган маънони билдиради. Мўътазилийлар фирқаси адашган фирқалардан бўлиб, унинг пайдо бўлиши Восил ибн Ато (ҳижрий 80-131) номи билан боғлиқ. Восил ибн Ато «Гуноҳи кабира қилган киши мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди», деган тушунчани тарқатгач, шайх Ҳасан Басрий «Восил биздан ажради», деганлар ва шу тариқа мўътазилийлар (ажралганлар) пайдо бўлди. Мўътазилийлар Аллоҳнинг илм, қудрат, ҳаёт, эшитиш, кўриш, ирода сингари субутий сифатларини инкор қилишади. Қадарга, қиёматда Аллоҳни кўришга, шафоатга, пайғамбарлик мўъжизаларига, кароматларга ишонмайдилар. Аллоҳнинг қазо ва қдарини инкор этганлари учун «қадарийялар» деган номи ҳам бор. Улар ўз эътиқодларига зид келадиган саҳиҳ ҳадисларни ҳам инкор этишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР