loader

НАБАЪ

Луғатда «хабар» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг етмиш саккизинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 42 оятдан иборат. Қуръони карим сўнгги жузъининг илк сураси бўлган бу сурада ўлгандан кейин қайта тирилиш, Қиёмат ва у кунда мўминлар етажак мангу бахт-саодат ҳамда кофирлар дучор бўлажак азоб ҳақидаги хабарлар келган. Сурада Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳийясига далолат қилиб турдиган бир неча ҳужжатлар келтирилиб, шундай қудрат соҳиби бўлган Зот учунҚиёмат кунида ўликларга қайта жон ато этиб тирилтириш жуда осон иш экани таъкидланади ва у кунни «Ҳақ билан ботил ажратиладиган кун» деб аталади. НАБИЙ. Алоҳида шариат олиб келмай ўзидан аввалги расул (пайғамбар)нинг шариатига халқни даъват этишга вазифалантирилган Аллоҳнинг элчилари «набий» дейилади. Ҳамма расуллар набий бўла олади, аммо набийлар расул бўла олишмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам расул, ҳам набий эдилар. НАВЪУ. Жоҳилият аҳли ёмғир ёғдиради, деб эътиқод қилган юлдузнинг номи. Ислом бу ботил эътиқодни рад этади. Чунки ёмғирни фақат Аллоҳ таоло ёғдиради.