loader

НАЙСОБУР

Туркий манбаларда Нишопур деб юритилади. Эроннинг шимоли-шарқидаги шаҳар номи. Милодий учинчи асрда асос солинган. Еттинчи аср ўрталарида Ислом қўшинлари фатҳ этишган. Хуросоннинг обод ва кўркам, таниқли шаҳарларидан бўлган, кўплаб атоқли олимлар, адиблар, жумладан Умар Хайём, Фаридуддин Аттор чиқишган. Кейинчалик мўғуллар ва афғонлар томонидан вайрон қилиниб, аввалги шуҳратини йўқотди. («Нишопур» мақоласига ҳам қаранг)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР