loader

НАМЛ

Луғатда «чумоли» деган маънода, Қуръони каримнинг йигирма еттинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 93 оятли. Сурада пайғамбарлардан Мусо, Солиҳ, Лут алайҳимуссалом қиссалари, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломлар ҳақида, хусусан Сулаймон алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолонинг пайғамбари бўлиш билан бирга жамики инсу жин, паррандаю дарранда оламига подшоҳлик қилгани, у зот билан Сабаъ маликаси Билқийс ўртасидаги воқеалар тасвирланади. Унда шунингдек, Қиёмат қойим бўлиши олдидан ер юзига чиқадиган жонивор ҳақидаги хабар, мўмин ва кофирларнинг Қиёмат кунидаги аҳволи ҳақидаги оятлар ўрин олган. Сурада Аллоҳ таолонинг энг заиф ва заҳматкаш махлуқларидан чумоли зикр қилингани учун у «Намл» сураси деб номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР