loader

НАМОЗ

Араб тилида «солат» дейилади, луғатда «яхшиликка дуо» деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда эса талаб қилинган шартлар асосида такбир билан бошланиб, салом бериш билан тугайдиган ибодат «намоз» дейилади. Намоз Исро кечасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан бир ярим йил олдин фарз бўлган. Беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) намознинг фарзлиги Јуръон, суннат, ижмоъ билан собит бўлган. Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарзи айндир. Намознинг фарзлигини инкор қилган киши кофир бўлади. Намоз + Ислом динининг иккинчи рукни, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз саналади. Намоз кишини бузуқлик ва ёмонликлардан қайтаради. Одоб ва шартларига мувофиқ адо этилган намоз ризқ мўллигининг бошидир. Намозни масжидларда жамоат билан ўқишнинг алоҳида фазилати ва афзаллиги бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР