loader

НАСС

Луғатда «ҳужжат, матн» маъноларини билдиради. Усул уламолари истилоҳида Қуръони карим оятлари ҳамда суннати набавийя биргаликда «насс» деб юритилади. Шаръий насснинг иборасидан, ё ишорасидан, ё далолатидан, ё иқтизосидан чиққан маънога амал қилиш вожибдир. Чунки ҳар бир насс мазкур тўрт йўлдан бирига далолат қилиши, ўша насснинг мадлули, маъноси бўлиб, насс унинг учун ҳужжатдир. Агар бу йўллардан бирортаси маънода бир-бирига зид келиб қолса, иборадан чиққан маъно ишорадан чиққан маънодан устун қўйилади. Шунга асосан, усул уламолари насснинг ибораси, мағзи ва ақлга тўғри келадиган умумий фаҳми далолат этган маъноларга амал қилиш вожиб, дейишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР