loader

НАСАФИЙ, АБУЛ АББОС

Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ан-Насафий, Мовароуннаҳрнинг таниқли фиқҳ ва ҳадис олимларидан. Милодий 962 йили Насаф шаҳрида туғилган. Ўз даврида Мовароуннаҳрда бу кишидай ҳадис тўпловчи ва тасниф қилувчи, ҳадисларни тушунувчи муҳаддис бўлмаган. Марв, Сарахс, Найсобур, Бухоро ва Самарқандда яшаган. Насаф масжидларида воизлик қилган. Ўндан ортиқ китоб ёзган, булардан «Китаб далоил ан-нубувва», «Китаб хутаб ан-набий», «Китаб тиббун-набий» ва бошқалар машҳур. 1041 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР