loader

НАСАФИЙ, АБУЛ БАРАКОТ

Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд ан-Насафий ал-Ҳанафий, Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидан, мутааххир зоҳид, мўътабар имом, атоқли муфассир ва фақиҳ. Бухорода таълим олган, илм талабида кўпгина мамлакатларда бўлган. Бирмунча вақт Бағдодда мударрислик қилган. Қуръон ва ҳадис илмида моҳир, беназир фақиҳ бўлган. Унинг «Матнул вофий», «Ал-Кофий» (фаръий масалалар), «Канз уд-дақоиқ» (фиқҳ), «Ал-манор ал-анвор фи усулил-фиқҳ» (усули фиқҳ), «Ал-умда» (усули дин) каби йигирмадан ортиқ мўътабар асарлари бор. Айниқса унинг «Мадорик ут-танзил ва ҳақойиқ ут-таъвил» номли тўрт жилдли тафсири энг муҳим асарлардан бири сифатида уламолар орасида машҳур. Умрининг сўнгги йилларида Бағдодда мударрислик қилган. Ҳижрий 701 (милодий 1310) йили вафот қилган ва Хузис   тоннинг Айзаж шаҳрида дафн этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР