loader

НАСАФИЙ, АБУЛ МУЪИН

Абул Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Мўътамад ибн Муҳаммад Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий, калом ва ақида илмининг атоқли олимларидан. Ҳижрий 438 (милодий 1046) йили Насаф (ҳозирги Қарши)да туғилган. Бобоси Макҳул ан-Насафий Имом Мотуридийнинг шогирди бўлган. Байрутлик машҳур олим Фатхуллоҳ Ҳулайф Абул Муъинга «Мотуридия калом мактабининг ҳимоячиси» деб таъриф берган. У ўн бешга яқин асар ёзган, уларнинг аксарияти калом илмига бағишланган. «Ал-умда фи усулул-фиқҳ», «Баҳрул калом фи илмил-тавҳид», «Табсират ул-адилла фи усулид-дин», «Ал-олим вал мутаъаллим», «Шарҳул Жомеъул кабир», «Муътақидот», «Маноҳижул-аимма», «Ат-тамҳид фи қоваид ут-тавҳид» ва бошқалар шулар жумласидандир. Ҳижрий 508 (милодий 1115) йили вафот этган, қабри Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР