loader

НАСАФИЙ, АБУЛ ҲОРИС

Абул Ҳорис Асад ибн Ҳамдавайҳ ал-Варасиний ан-Насафий, Мовароуннаҳрнинг таниқли муҳаддис олимларидан. Насафнинг Варасин қишлоғида туғилган. Абу Исо ат-Термизий, Туфайл Тамимий каби машҳур олимлардан таълим олган. Унинг «Китаб ун-насаб», «Ал-Бўстон», «Ахбор ал-Ҳасан ва ал-Ҳусайн» каби асарлари борлиги ривоят қилинган. Кўплаб шогирдлар етиштирган. Милодий 928 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР