loader

НАСАФИЙ, АБУ ҲАФС

Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон ан-Насафий, Мовароуннаҳрнинг улуғ олимларидан, ҳанафий мазҳаби фақиҳи, муфассир, муҳаддис, муаррих, Бурҳониддин Марғинонийнинг устози. Ҳижрий 461 (милодий 1069) йилда Насаф шаҳрида туғилган, кўп вақт Самарқандда яшаган. Турли илмларга доир юзга яқин асар ёзган. «Ал-ақоид ун-Насафийя» китоби ғоятда машҳур ва ақида китобларининг мўътабари саналади. Бундан ташқари унинг «Ал-акмал ал-атвол фи тафсирул-Қуръан», «Таъдод аш-шуйух ли Умар», «Тарихи Бухоро», «Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд», «Шарҳи Саҳиҳул-Бухорий», «Мажмаъ ул-улум», «Ал-мавоқийт», «Ал-хасоил фил масойил» каби асарлари яхши маълум. Ҳижрий 537 (милодий 1142) йили Самарқандда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР