loader

НАСР

Луғатда «ёрдам» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг бир юз ўнинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 3 оятдан иборат. Унда Пайғамбаримизга ва барча мўминларга Аллоҳ таоло Ўз дини барча динлардан ғолиб қилган кунга гувоҳ бўлганларида берган мадад ва ғалабаси учун Аллоҳга ҳамду тасбеҳ айтиш ва У зотдан мағфират сўраб, тавба-тазаррулар қилиш таълим берилади.
НАСРОБОДИЙ. Абул Қосим Иброҳим ан-Насрободий, тасаввуфнинг машҳур ва маъруф сиймоларидан. Асли Хуросондан, Найсобур шаҳрида туғилиб вояга етган. Илму ҳол бўйича замонининг кўзга кўринган шайхи бўлган. Сияр, тасаввуф ва тарих илмларидан воқиф бўлган, кўпроқ ҳадис илми билан шуғуллангани учун ишончли ҳадис олимига айланган. Милодий 978 (979) йили Маккада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР