loader

НАСРОНИЙ ДИНИ

Исо алайҳиссалом туғилган Насийро шаҳри номидан олинган истилоҳ бўлиб, Ер юзига илоҳий таълимот билан туширилган самовий динлардан бирини англатади. Насроний дини Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар Исо алайҳиссалом орқали бундан икки минг йилча муқаддам юборилган диндир. Бу дин Мусо алайҳиссалом рисолатини тўлдирган ва Бани Исроилга қаратилган. Исо алайҳиссаломга Инжил нозил қилинганидан кейин яҳудий дини ва Таврот амалдан қолганига қарамай, бундан фойдаланиб турганлар ҳақиқатни эътироф қилмай Исо алайҳиссаломга душманлик йўлига ўтишди. Аммо насронийлик ҳам тезда ўзининг тўғри аслиятларини йўқотди, Инжилнинг асл нусхаси ғойиб бўлди. Кейинчалик авлиёлар (Матто, Маркус, Луқа, Юҳанно) ёзган тўрт Инжил майдонга чиқди. Булар диннинг асл моҳиятига мос бўлган Барноба Инжилига мос эмас. Насроний динига эргашувчилар ўз динларининг асли ҳақида, хусусан Парвардигор, Исо, Инжил ва бошқалар хусусида қаттиқ ихтилоф қилишади. Улар кўплаб фирқаларга бўлиниб кетишган. Булардан энг машҳурлари: католиклар, ортодокс-проваславлар, протестантлар ва бошқалар. Қуръони каримнинг бир неча сурасида насронийларнинг адашувда эканлари хабари берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР