loader

НАСХ

Луғатда «бекор қилиш» маъносини билдиради. Усул уламолари истилоҳида эса бир шаръий ҳукмни ўзидан кейин очиқ ёки зимдан келган далил билан маслаҳат тақозосига қараб бутунлай ёки қисман амалдан қолдириш «насх» дейилади. Собиқ далилга биноан қилинаётган амални кейинги далил келиб зимдан насх этганини изҳор қилиш насхдир. Масалан, хамрнинг ҳаромлиги ҳақидаги оят ўзидан аввалда келган мусулмонларнинг маст ҳолда намозга яқинлашмаслик ҳақидаги оятни насх (бекор) қилган. Қуръони каримдаги ва Суннатдаги ҳукмлар Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан сўнг насх қилинмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР