loader

НАФИСА бинти ҲАСАН

Нафиса бинти Ҳасан ибн Зайд ибн Абу Толиб, ибодат, зуҳд-тақвода машҳур, иймони бутун аёллардан. Ҳижрий 145 йили Маккаи мукаррамада туғилган. Жуда кўп олимлар фиқҳ ва ҳадисни ундан ўрганишган. У беш ёшидаёқ Қуръон ҳофизи эди. Отаси Ҳасан ибн Зайд Мадина волийи бўлган. Нафиса Исҳоқ ибн Мўътаманга турмушга чиқди. Отасига фитналар кучайиб кетгач, Нафиса Мисрга кўчиб кетади. Имом Шофеъий Мисрга келганиларида у билан фиқҳ, ҳадис, усули ибодатда музокара қилганлар. Мисрда етти йил ибодат ва зуҳдда истиқомат тутиб, вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР