loader

НАХШАБИЙ, АБУ ТУРОБ

Асқар ибн Ҳусайн Нахшабий, куняси Абу Туроб, авлиёуллоҳ, Хуросон тасаввуф шайхлари ва олимларининг машҳурларидан. Нахшаб (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилган. Аҳмад ибн Ҳанбалдан таълим олган. Қирқ марта ҳаж қилган. Кишиларни зуҳду тақвога, маърифатга чақирган. Унга «Тақво осмонининг ойи», «Ҳақиқат илми орифи», «Қутби замон» каби номлар берилган. Илм, фатво, тақвода машҳур эди, суҳбатида замонасининг бир юз йигирма уламоси қатнашган. Унинг ҳақидаги нақллар Муҳаммад Сиддиқ Рушдий китобида келтирилган. Ҳижрий 261 (милодий 875) йили Басрада вафот этган, қабри Қаршида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР