loader

НАҲВ

Луғатда «ҳоказо» деган маънони билдиради. Истилоҳда араб тили грамматикасининг жумла ясалиши (синтаксис) қисмини ўргатадиган фан «наҳв» деб аталади. Ҳазрати Али (к.в.) Қуръони карим оятларининг бузиб ўқилаётганини кўриб, ўша даврнинг донишмандларидан Абул Асвад Дуалийга мусулмонларга Қуръони каримни тўғри ўқиб, тўғри тушунишларига ёрдам берадиган қоида ва йўл-йўриқлар мажмуини ишлаб чиқишни буюрадилар ва шундан бери бу қоидалар «наҳв» деб аталадиган бўлди. Наҳв фани бўйича бир қанча дарслик ва қўлланмалар мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР