loader

НАҲЛ

Луғатда «асалари» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг ўн олтинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 128 оятдан иборат. Сурада Қиёмат соати яқинлашгани хабари, тавҳид, Еру осмонларнинг, жамики мавжудотларнинг ягона яратувчиси Аллоҳ таоло экани, Аллоҳ ато этган беҳисоб неъматларга кўрнамаклик қилганларнинг аянчли оқибати ҳалокат экани ҳақида оятлар бор. Унда, шунингдек, Аллоҳ таолонинг ожиз ва мўъжиз махлуқи + асалари ва унинг ибратли ҳаёти ҳақида сўз боргани учун ҳам у шундай ном олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР