loader

НИГЕР РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 11 864 081 кв. км., аҳолиси: 10,4 миллион киши, пойтахти: Ниамей, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 7 та департаментдан иборат, йирик шаҳарлари: Зиндер, Маради, пул бирлиги: Африка франки. Милоднинг 11-асрида бу ердаги Аир водийи атрофларига Африқо шимолидан кўчиб келган барбар кўчманчи чорвадорлари (туареглар) жойлашишди. Улар ўтроқ деҳқонлар (хаусалар) билан аралашиб кетди. Ўн тўртинчи асрдан бошлаб хаусалар Нигер ҳудудида шаҳар-давлатларини ташкил эта бошлашди. Аир султонлиги ҳукмдорларидан бири Юсуф қурган Агадес шаҳри 1430 йилда Аирнинг пойтахти бўлиб қолди. Юз йилдан сўнг бу ерларни Сонгай давлати босиб олди. Кейинчалик мамлакат инглиз ва франсуз мустамлакачилари ўртасида талаш бўлди. У 1960 йил августига келибгина у мустақилликка эришди. Мамлакат аҳолисининг 85 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Улар асосан суннийликнинг моликия мазҳабига эргашишган. Мамлакат марказида яшайдиган аҳоли ўртасида қадарийлик оқими тарқалган. 14 фоиз аҳоли ота-боболари каби мажусийлигича қолиб кетган. Нигер Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР