loader

НИЗОМУЛ-МУЛК

Абул Ҳасан Али ибн Исҳоқ Низомул-мулк, салжуқий ҳукмдорлардан Алп Арслон ва унинг ўғли Маликшоҳга вазирлик қилган атоқли олим ва давлат арбоби. Давлатни бошқаришда ҳар икки ҳукмдорга маслаҳатчилик қилган. Художўй, ихлосли, одил киши бўлган. Илм-фан ривожига катта эътибор берган ва мадрасалар қурган. Бағдод ва Найсобурда ҳадис илмининг ривожланишида алоҳида хизмати бор. Давлатни бошқариш санъатига доир «Сиёсатнома» асари дунёда машҳур. Ҳижрий 485 йили фитна туфайли шаҳид бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР