loader

НИЯТ

Луғатда «бирор нарсани қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса бир нарсани амалга боғлаб қасд қилиш «ният» дейилади. Исломда ҳар бир нарсада ният шарт, кўпчилик фақиҳлар ҳар бир амалда ният фарз, дейишган. Ниятнинг макони қалбдир. Шунинг учун ҳар бир иш шаръий бўлиши учун қалбдан ният қилиш керак. Айни пайтда ниятни тил билан изҳор этиш янада яхшидир. Ният қилинган заҳоти амалга оширмоқ лозим. Агар бошлашнинг вақтини аниқлаш қийин бўлса, имкон топилганда ният қилинади. Ҳар бир нарсага алоҳида ният қилган маъқул. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай ҳадислари бор: «Албатта амаллар ният биландир. Ва ҳар бир кишига қилган нияти учун берилур» (Бухорий ва Муслим).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР