loader

НОСИРХОН ТЎРА

Носирхон тўра Саид Камолхон тўра ўғли, Туркистоннинг миллий-озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, йирик уламо. Милодий 1871 йилда Наманганда туғилган. Бухоро, Кобул, Деҳли, Бағдод, Ҳижозда таҳсил олган. Туркистонга қайтгач, Наманган қозиси бўлган, жадидчилик ҳаракатида фаол қатнашган. «Шўрои Исломия» ташкилотининг Наманган шўъбаси раҳбари, Наманган шаҳар Думаси аъзоси, Туркистон мухторияти ҳукумати маориф вазири бўлган. Косонсойда «Миллий иттиҳод» ташкилоти шўъбасини ташкил қилган. Йирик «Туркистон тарихи», «Ўринбурғ мактублари» ва бошқа бир қанча асарлар муаллифи. Советлар ҳукумати томонидан бир неча марта таъқиб қилиниб, сургунга юборилди, қамоққа ташланди ва 1938 йилда маҳбусликда вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР