loader

НУР

Қуръони каримнинг йигирма тўртинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 64 оятдан иборат. Суранинг асосий мавзуи исломий жамиятдаги ахлоқ-одоб қонун-қоидаларидир. Унда жамиятни фисқу фасоддан тоза тутиш, насл-насабларни аралашиб кетишдан сақлаш, инсонларни ахлоқий тубанликдан асраш учун Аллоҳ таоло фарз қилган айрим жазо чоралари, жумладан зинокорликка ва туҳматчиликка қарши исломий чоралар зикр қилинади. Суранинг «Нур» деб номланишининг сабаби, биринчидан ундан Аллоҳ Еру осмонларнинг нури + ижодкори экани хусусидаги гўзал ояти карималар ўрин олгани, иккинчидан, инсонлар бахт-саодати учун нур каби зарур илоҳий аҳкомлар мавжудлигидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР