loader

НУРУДДИН СОБУНИЙ

Нуруддин Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр ас-Собуний, Дин зиёси, Буюк имом, Носирул Ҳақ каби унвонлар билан машҳур фиқҳ олими, Мотуридия ақидасининг атоқли тарғиботчиси. Ҳижрий олтинчи аср бошларида Бухорода туғилган ва шу ерда мукаммал таҳсил олган. Абу Мансур Мотуридий таълимотини ёқлаб кўплаб асарлар ёзган. Улардан асосийлари: «Ал-мунтақо мин исматул-анбиё», «Ал-кифоя фил-Ҳидоя», «Китабул Бидоя фи усулид-дин». Ҳижрий 580 (милодий 1184) йили Бухорода вафот этган ва «Етти қози» қабристонига дафн қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР