loader

НУСАЙБА бинти КАЪБ

Нусайба бинти Каъб (р.а.), мадиналик саҳобиялардан. Эрлари Зайд ибн Осим билан бирга иккинчи Ақобада Расулуллоҳга (с.а.в.) байъат қилганлар. Ўғиллари Абдуллоҳни Бадр жангига юборганлар. Ўзлари ва ўғиллари Уҳуд ғазотида қатнашишган. Нусайба жанг майдонида ҳамширалик қилиш билан кифояланмай душманга қарши мардона урушганлар, Пайғамбар алайҳиссаломни қаттиқ ҳимоя қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳим, жаннатда уларни менга дўст этгин», деб дуо қилганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР