loader

НУСАЙРИЙЛАР

Тўққизинчи асрда яшаган Муҳаммад ибн Нусайр ал-Басрий асос солган Ислом даъвосидаги ботиний фирқа тарафдорлари «нусайрийлар» деб аталади. Уларнинг «Алавийлар» деган номи ҳам бор. Уларнинг асосий ақидаси Ҳазрати Алини илоҳийлаштириш, унда худонинг ўзи мужассамлашган, деб ишонишдир. Улар Ислом ақидасининг сирти ва ичи бор, дейишади ва шу орқали уни бузишга интилишади. Ўз ақидасини қадимий юнон, ҳинд, насроний фалсафаларидан жамлаган нусайрийлар барча ҳаром нарсаларни ҳалол санашади, Ой, Қуёш каби осмон жисмларига сиғинишади, ҳаж, закот каби фарзларни тан олишмайди, насронийликнинг кўплаб байрамларини нишонлашади. Улар ҳозир Сурия ва Туркияда бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР