loader

НЎЪМОН ибн БАШИР

Нўъмон ибн Башир ибн Саъд ибн Саълаба ал-Ансорий ал- Хазражий (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Ҳижратнинг иккинчи йили Мадинада туғилган. Онаси Амра бинти Равоҳа саҳобиялардан эди. Нўъмон ибн Башир Расулуллоҳдан (с.а.в.) 124 та ҳадис ривоят қилган, бир неча тобеъин ундан ривоят этишган. Муовия ибн Абу Суфён замонида Хумс (Шом)да, кейин Куфада амир бўлган. Муовиянинг ўғли Язид ўлгач, одамларни Абу Бакр Сиддиқнинг набиралари Зубайрга халифа сифатида байъат қилишга чақирган. Бундан норози бўлган Хумс халқи ҳижрий 65 (милодий 682) йили уни ўлдирган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР