loader

НЎЪМОН ибн МУҚАРРИН

Нўъмон ибн Муқаррин ал-Музаний (р.а.), таниқли саҳобийлардан. Макка ва Ясриб орасидаги Музайна қабиласининг саййиди бўлганлар. Ўн бир ўғиллари ва тўрт юз қабиладошларини бошлаб Расулуулоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Исломга кирганлар. Шундан кейин у зот билан барча ғазотларда қатнашдилар. Қодисия жангидан олдин бош саркарда Саъд ибн Абу Ваққос бу зотни форс кисроси олдига элчи қилиб жўнатганлар. Наҳованд жангида Ислом қўшинлари қўмондони бўлганлар ва шу жангда шаҳидлик мақомига эришганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР