loader

НУҲ

Қуръони каримнинг етмиш биринчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 28 оятдан иборат. Сурада пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари у зотнинг пайғамбар қилиб юборилишларидан тортиб то қавмларининг орасидаги кофир бўлган кимсалар тўфон балосига дучор қилинишларигача батафсил ҳикоя қилинади. Шунинг учун бу сура Нуҳ сураси деб аталган. Сурада Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарлари орқали юборган динига қаршилик қиладиган кимсалар барча замон ва маконларда бўлгани ва бўлажаги хабари ҳам берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР