loader

ОБИДА ибн АМР САЛМОНИЙ

Обида ибн Амр (Қайс) Салмоний, улуғ тобеъинлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан икки йил олдин Исломни қабул қилганлар, лекин у зот билан учрашмаганлар. Ҳазрати Умар, Ҳазрати Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуддан бир неча ҳадис ривоят қилган. Ибн Масъуднинг етук шогирдларидан, катта олим ва доно қози бўлган. Фиқҳ ва ҳукм чиқаришда пешқадам, ишончли ровийлардан бўлган. Ҳижрий 72 йили вафот этган.