loader

ОБИ МУСТАЪМАЛ

Луғатда «ишлатилган сув» маъносини билдиради. Ислом шариатида таҳорат ва ғуслга ёхуд бошқа мақсадларда ишлатилган сув нопок ҳисобланади ва сув қанчалик қадрли бўлмасин, уни сафарда ҳам, уйда ҳам тўкиб ташлаш тавсия этилади. Имом Абу Юсуф ҳатто уни нажас, деганлар. Муҳаққиқ уламолар Имом Муҳаммад сўзларини ихтиёр қилиб, «ишлатилган сув тоза, аммо тозаловчи эмас, уни таҳоратга қайта ишлатиб бўлмайди» дея фатво беришган.