loader

ОДИЛ

Луғатда «адл, адолатли» маъноларида келади. Шариат талабига кўра гувоҳлик берувчи киши одил бўлиши керак. Судхўрлик, ўзганинг молини зўравонлик билан тортиб олиш (ўғрилик, порахўрлик) каби йўллар билан халқумини булғамаган, зино ва унга бошловчи ишларга мубтало бўлмаган, Аллоҳдан қўрқувчи киши одил саналади ва унинг гувоҳлиги қабул этилади. Одил бўлиш учун қорин ва жинисй аъзони ҳаромдан сақлаш лозим. Ислом ҳукмдорлари, муфассир, муҳаддис, фақиҳ олимларнинг ҳам одил бўлишлари талаб этилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР