loader

ОЗАРБОЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 86 600 кв.км., аҳолиси: 8,141 миллион киши, пойтахти: Боку шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи президент, маъмурий тузилиши: икки мухтор жумҳурият, 13 та шаҳар, 74 та тумандан иборат, йирик шаҳарлари: Ганжа, Сумгаит, Ленкоран, Мингечаур, пул бирлиги: монат. Милодда аввалги олтинчи-учинчи асрларда Озарбойжоннинг катта қисмида Қофқоз Албанияси бўлган. Милоднинг учинчи-тўққизинчи асрларида ўлка Эрон ва Араб халифалиги таркибида бўлди. Озарбойжон халқи 11-13-асрларда шаклланди. Кейинчалик мамлакат темурийлар салтанати ва Эрон ҳукмронлиги остида бўлган. Йигирманчи аср бошларида Россияга қўшиб олиндива 1922 йилдан 1991 йилгача СССР таркибида бўлди. Совет Иттифоқи қулагач, мустақилликка эришди. Озарбойжон Ҳазрати Умар даврларида (ҳижрий 22, милодий 642 йил) фатҳ этилди ва исломият тўла қарор топди. Ҳазрати Усмон Ардабилни марказ қилиб, озар шаҳарларига Аскар жойлаштирганлар ва Исломнинг ёйилишини тешлаштирганлар. Умавийлар бу ўлкадан Қофқоздаги фатҳ ҳаракатлари учун қароргоҳ сифатида фойдаланишган. Ҳозир мамлакат аҳолисининг 91,5 фоизини мусулмонлар ташкил қилади, уларнинг 70 фоизи шиа мазҳабига мансуб, қолганлари суннийлардир. Қофқоз мусулмонлари диний идораси Бокуда жойлашган, уни 1980 йилдан буён шайхулислом Оллоҳшукур Пошшазода бошқаради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР