loader

ОИША бинти АБУ БАКР

Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ (р.а.), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари, илк Ислом халифаси Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг қизлари, оналари Умму Румон Зайнаб бинти Омир. Ҳижратдан саккиз йил олдин Маккада туғилганлар. Пайғамбаримизга эркаклар орасида энг суюмли киши Ҳазрати Абу Бакр бўлсалар, аёллар орасида Оиша онамиз эдилар. Пайғамбарлик даврининг ўн учинчи йили Ҳазрати Оиша Расули акрамга фотиҳаландилар. У зотдан уч йил кейин ҳижрат қилдилар. Илк ҳижрат йили Расулуллоҳга турмушга чиқдилар. Пайғамбаримиз сўнгги кунларини ҳам Ҳазрати Оишанинг хонасида + «Ҳужраи Саодат»да ўтказиб, ҳатто омонатни шу ерда Эгасига топширганлар. Икковлари саккиз йилу беш ой турмуш қилишди. Ислом тарихида ҳазрати Оишанинг мавқелари баланд, бу зот тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларида пешқадам бўлганлар. Шаръий ҳукмларнинг тўртдан бири Оиша онамизнинг ривоятлари асосида ишлаб чиқилган. Расулуллоҳдан кўп ҳадис ривоят қилишда олдинги ўринларда турадилар (2210 та). Ҳижратнинг 58 (милодий 679) олтмиш беш ёшда Мадинада вафот этдилар. Васиятларига биноан «Жаннат ул-Бақиъ»га дафн этилдилар. Жанозаларини Марвон замонида Мадина волийи бўлган Абу Ҳурайра ўқидилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР