loader

ОЛАМ

Луғатда «дунё, коинот, жаҳон» маъноларида келган. Исломда Аллоҳ таоло томонидан яратилган кўплаб оламлар мавжудлиги эътироф этилади. Улар қуйидагилардир: Олами асғар (энг кичик олам, инсон), Олами барзах (борлиқ дунё билан охират орасидаги олам, қабр ҳаёти), Олами жабарут (улуғлик ва қудрат олами), Олами акбар (энг буюк олам, коинот), Олами Амр (Аллоҳнинг амри ила ҳар нарсани таъминлайдиган олам), Олами арвоҳ (руҳлар олами), Олами асбоб (сабаблар олами, бу дунё), Олами ғайб (инсон кўзидан пинҳон олам), Олами кавни фасод (бузуқликлар олами), Олами лаҳуд (улуҳият олами), Олами носут (махлуқотлар олами), Олами шуҳуд (кўринадиган олам, бу дунё), Олами зуҳур (ашёларнинг зуҳурланиш олами) ва бошқалар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР