loader

ОЛТИНХОН ТЎРА

Маҳмуд ибн Саййид Назир ат-Тарозий, Олтинхон тўра номи билан машҳур йирик олим, адиб, таржимон. Милодий 1894 йили Авлиёота (Туркистон)да туғилган. Дастлабки таълимни падари бузрукворидан, кейинчалик Носирхон тўра Косонийдан олган. 1932 йили советлар тузуми тазйиқи туфайли ҳижрат қилиб, Афғонистон, Ҳиндистонда, кейин эллик йил мобайнида Макка ва Мадина шаҳарларида яшаган. Масжидул-Ҳаром ва Масжидун-набавийда мударрислик қилган. Қуръони карим маъноларини илк бор ўзбек тилига таржима ва тафсир қилган. Имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳийн», Имоми Аамнинг «Фиқҳул-акбар», шунингдек «Нурул-басор», «Ақоиди Исломийя» ва бошқа китобларни арабчадан ўзбек тилига ўгирган. 1992 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР