loader

ОЛУСИЙ

Абус-Сано Шаҳобиддин  ас-Саййид Маҳмуд Афанди ал-Олусий ал-Бағдодий, замонасининг йирик олимларидан. Ҳижрий 1217 йилда Бағдоднинг Карх вилоятида туғилган. Бағдод уламоларинг шайхи, усул ва фуруъда тенгсиз, муҳаддис ва муфассир бўлган. Ўн уч ёшидаёқ китоб таълиф этган, кўплаб мадрасаларда мударрислик қилган, ҳанафий мазҳаби бўйича фатво берган. Ундан катта илмий меърос қолган: «Руҳул-маъоний» тафсири, «Ал-Қитр» китобига ёзган шарҳи, мантиққа доир «Шарҳус-суллам», «Ан-нафаҳотул-қудсия фил мабосиҳул-имомийя», «Ал-фавоидус-санийя» каби асарлари шулар жумласидандир. Ҳижрий 1270 йили вафот этган ва шайх Маъруфи Кархий мақбарасига дафн этилган.
ОМИН. Луғатда «шундай бўлсин, қабул этгин» маъноларини билдиради. «Фотиҳа» сурасининг охирида ва Аллоҳ таолога тавба-тазарру, илтижо билан қилинган дуолар сўнгидан айтиладиган калима.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР