loader

ОМИР ибн РАБИЙЪА

Омир ибн Рабийъа (р.а.), саҳобалардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) Дорул Арқам хонадонига киришларидан олдин Ислом билан шарафланганганлар. Ҳабашистонга икки марта ҳижрат қилиб, Мадинага Абу Саламадан кейин кўчганлар. Бадр ва бошқа барча жангларда иштирок этганлар. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Рабийъанинг айтишларича, оталари кечаларни намоз ўқиб ўтказардилар. Одамлар Усмон (р.а.) ҳақларида бўлмағур гапларни кўпайтириб юборишганида, бу зот одатдагидек кечаси намоз ўқиб уйқуга кетиб туш кўрдилар. Тушларида «Тургин, солиҳ бандалар сўрагани каби сен ҳам фитнадан омон этилишини сўраб дуо қилгин», дейилди. У зот дарҳол ўринларидан туриб намоз ўқиб дуо қилдилар ва фақат Усмон (р.а.)нинг жанозаларига чиқдилар. Воқидий айтишларича, Омир Усмон (р.а.) қатл этилганларидан бир неча кундан кейин вафот этдилар. Бу зот ўлишларидан олдин кўчага чиқмасдан уйни макон тутдилар. Одамлар  ўлганларини жанозага чиқиб билишди. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР