loader

ОМИР ибн ШАЪБИЙ

Абу Амр Омир ибн Шурайҳбил Ҳумайрий аш-Шаъбий ал-Куфий, атоқли тобеъинлардан. Ҳижрий 19 (милодий 640) йили туғилган. Куфада таниқли фақиҳ, ўта зеҳнли ҳадис ҳофизи ва шоир бўлиб етишган. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бир юз эллик саҳобаларидан ҳадис ривоят этган, беш юз саҳобийни кўришга муваффақ бўлган. Қутайба ибн Муслим билан Самарқандга ҳам келган. Куфа жомеъида унинг илм ҳалқаси бўлган, бу ерда қозилик ҳам қилган. Халифа Абдулмалик ибн Марвон уни Рум подшоҳи Жистинён олдига элчиликка жўнатганида подшоҳнинг унинг илм-заковатига ҳасади келиб, уни ўлдиртириш ниятида халифага мактуб юборган. Ислом тарихида келишича, илмда Исломнинг тўрт устуни бўлган: Мадинада Саъид ибн Мусаййиб, Шомда Макҳул, Басрада Ҳасан Басрий, Куфада Омир ибн Шаъбий. Ҳижрий 104 (милодий 722) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР