loader

ОСИЁ бинти МАЗОҲИМ

Осиё бинти Мазоҳим, Мисрнинг золим ҳукмдори Фиръавннинг хотини, Аллоҳга ва Унинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг расуллигига иймон келтиргани учун эри томонидан азоблаб ўлдирилган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган аёл. Қуръони каримнинг Таҳрим сураси (11-оят)да Аллоҳ таоло барча мусулмонларга ибрат тарзида Осиёни мисол қилиб келтиради. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жаннатнинг энг афзал аёллари + Хадича бинти Хувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг хотини Осиё бинти Мазоҳимдир», деб унинг жаннатий эканидан хабар берганлар. (Имом Аҳмад).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР