loader

ОСИЙ

Луғатда «гуноҳкор, исёнкор, итоатсиз» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг амрлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва кўрсатмаларига риоя қилмай, уларни бажариш ўрнига қисман ёки бутунлай инкор этган, шариат тақиқлаган ишларни қилган кимса «осий» дейилади. Осий бандаларнинг тақдири Аллоҳ таолога ҳавола этилади. Аҳли суннат вал жамоа ақидасига кўра, осий банда агар куфр ёки ширкка кетмаган бўлса, ҳар қандай гуноҳларига қарамай, мусулмон саналади, яъни кофир бўлиб қолмайди, балки гуноҳкор ҳисобланади. Осийнинг ҳар бир гуноҳи учун охиратда жазо белгиланган. Агар у гуноҳларига чин дилдан тавба қилиб, уларни қайта такрорламаса, кечирилиши таъкидланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР