loader

ОТАҚУЛ МАВЛОНҚУЛОВ

Отақул Мавлонқулов, Ўзбекистоннинг таниқли дин арбобларидан. 1956-1964 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида таълим олгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Тожикистон вакиллигида масъул котиб сифатида иш бошлаган. 1969-1974 йилларда Ливиядаги университетда ўқиган. Сўнгра беш йил «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида масъул котиб, 1979-1991 йилларда диний идора халқаро бўлими мудири, 1993-1994 йилларда «Ислом нури» газетаси бош муҳаррири, 1994 йилдан умри охиригача Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро бўлими мудири ва иш бошқарувчи лавозимларида ишлаган. Кўплаб мақола ва асарлари матбуотда чоп этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР