loader

ОҚИБАТ

Луғатда «ақб» ўзагидан олиниб, «бир ишнинг охири, натижаси, кишининг ўзидан кейин қолдирган фарзандлари; яхши ёки ёмон натижа, жазо ёки мукофот» маъноларини ифодалайди. Бу истилоҳ Қуръони каримнинг ўттиз икки жойида зикр қилинган. У Қуръонда аввал ўтган шахслар ва миллатларнинг қисматидан ибрат олиш маъносида келади. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилар, гуноҳкорлар, фасод чиқарувчилар, золимлар, огоҳлантиришларга қулоқ солмаганлар дунё ҳаётидаёқ дучор бўладиган ёмон оқибатлар ҳақида айтилади. Ёмон оқибат эгаларига қарма-қарши яна Қуръонда ер юзига фазилатли, солиҳ қулларнинг ҳоким бўлишлари ваъда қилиниб, бу ваъдада бир хушхабар борлигига эътибор қаратилади, ёмонликлардан сақланганлар энг гўзал оқибатларга эришишлари эслатилади. «Оқибат» сўзи Қуръони каримдаги каби маънолар билан ҳадиси шарифларда ҳам келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР