loader

ОҲОД ҲАДИС

Луғатда «озчилик, ёлғиз, биргина» маъноларида келади. Уламолар истилоҳида эса, илк уч аср асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадис «оҳод ҳадис» дейилади. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожибдир. Унга амал қилмаган одам тарки вожиб ила гуноҳкор бўлади. Ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйишган: 1. Ўша оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак, чунки ўзи ривоят этсаю унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. 2. Оҳод ҳадисда келган нарса кўп такрорланмайдиган, кўпчилик кўз ўнгида содир бўлмайдиган бўлиши керак. 3. Оҳод ҳадисда келган нарса шариатнинг асосига хилоф бўлмаслиги керак. Оҳод хабар йўлларининг ададига нисбатан уч қисмга: машҳур, азиз, ғариб ҳадисларга тақсимланади. Оҳод хабар қувватли ёки заифлигига қараб икки қисмга: «ал-мақбул» (сидқи рожиҳ деб топилган) ва «ал-мардуд» (сидқи рожиҳ деб топилмаган)га бўлинади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР