loader

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АМИРЛАРИ

Расулуллоҳ (с.а.в.) Бозон ибн Сомонни Яманга, Холид ибн Валидни Санъога, Зиёд ибн Лабид ал-Ансорийни Хазрамавтга, Абу Мусо ал-Ашъарийни Зубайд ва Аданга амир (волий) қилиб юборганлар. Итоб ибн Усайд ҳижратнинг саккизинчи йили учун ҳаж мавсумига, Абу Бакр Сиддиқ тўққизинчи сана ҳажи учун амир қилганлар. Али ибн Абу Толибни Яманга қозиликка, Амр ибн Осни Уммонда иш юритишга жўнатганлар. Хайрия ишларига ҳам кўпчиликни масъул қилганлар.