loader

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ФАРЗАНДЛАРИ

Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жами етти фарзанд + уч ўғил, тўрт қиз кўрганлар, уларнинг исмлари қуйидагича: Јосим, Зайнаб, Руқаййа, Умму Кулсум, Фотимаи Заҳро, Абдуллоҳ, Иброҳим. Уларнинг олти нафари Хадича онамиздан, еттинчиси –+ Иброҳим эса мисрлик ҳазрат Мориядан туғилган. Баъзи тарихчилар (Ибн Исҳоқ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тоҳир ва Тоййиб исмли яна икки ўғиллари бўлганини айтишган. Бош фарзандлари Јосим икки йил яшаб, Маккада вафот этган, Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг номи билан Абул Јосим, деб куняланганлар. Катта қизлари Зайнаб Абул Осга турмушга чиққан, ҳижрий 8 йили 35 ёшда Мадинада вафот этган. Иккинчи қизлари Руқаййа у зот 33 ёшдаликларида туғилган, дастлаб Абу Лаҳабнинг ўғли Утбага турмушга чиққан, кейин ундан ажраб, ҳазрат Усмон ибн Аффонга никоҳланганлар. Бадр ғазоти кунлари хасталаниб вафот этганлар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг жанозасида қатнаша олмаганлар. Учинчи қизлари Умму Кулсум Абу Лаҳабнинг бошқа ўғли Утайбанинг никоҳида эдилар, аммо қовушмай ажралишган. Опаси Руқаййанинг вафотидан кейин ҳижрий 3 йили ҳазрат Усмонга турмушга чиқдилар. Ҳижрий 9 йили вафот этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кичик ва суюмли қизлари Фотимаи Заҳро илк илоҳий ваҳий келган пайтда Маккада туғилганлар, ҳижрий 2 йили ҳазрат Алига турмушга берилганлар. Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларнинг волидалари. Ҳижрий 11 йили, оталаридан олти ой кейин вафот этганлар. ¤ғиллари Абдуллоҳ ҳазрат Хадича билан турмушларининг ўн биринчи йили туғилган ва уч ойгина яшаган. Абдуллоҳнинг Тоҳир ва Тоййиб деган исмлари ҳам бўлган, дейишади. Энг кенжа фарзандлари Иброҳим ҳазрат Мория билан турмушларидан ҳижрий 8 йили туғилган ва 17-18 ойлигида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР