loader

ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 796,1 минг кв.км., аҳолиси: 145 милён киши (2001), пойтахти: Исломобод шаҳри, тузуми: Ислом республикаси, давлат бошлиғи: президент, йирик шаҳарлари: Јарочи, Лаҳор, Файсалобод, Равалпинди, Ҳайдаробод, Мўлтон, пул бирлиги: покистон рупийи.  Покистон Жанубий Осиёда жойлашган. 80 фоиз аҳолиси мусулмон бўлган Жамму ва Кашмир ерлари Покистон ва Ҳиндистон ўртасида баҳсли ҳудуд бўлиб келяпти. Ҳозирги Покистон ҳудудида жуда қадимдан одамлар яшаб келган. Неолит даврида дарёлар атрофида илк деҳқончилик воҳалари пайдо бўлган. Милодий йилбошидан аввалги уч минг йилликда Ҳинд водийи атрофларида энг кўҳна давлат тузилмаларидан бири бўлмиш Харапп ҳазораси (сивилизатсияси) шаклланди. Кейинчалик бу ўлка ҳудудида ҳинд-эрий қабилалари пайдо бўлди ва уларнинг бир неча давлати, яъни Мадра, Гандхара, Саувира ва бошқалар юзага келди. Милоддан олдинги олтинчи аср ниҳоясида Ҳинд дарёси ва унинг ирмоқлари ўтган катта воҳани Аҳамонийлар империяси, Александр Македониялик, Эллинлар подшолиги ва бошқа ҳукмдорлар навбати билан босиб олишди. Кейинчалик Ҳинд воҳаси узоқ йиллар Кушонлар империяси, сосонийлар, гуптлар, эфталитлар тасарруфида бўлди, буддавийлик дини ўрнига ҳиндикийлик дини кириб келди. Еттинчи асрга келиб Синд ўлкаси ва Панжобнинг жанубий қисми фатҳ этилди ва мамлакат аҳолиси Ислом неъмати билан шарафланди. 750 йили умавийлар халифалик ўрнини аббосийларга бўшатиб берганидан кейин Синд амалда мустақил давлат бўлиб қолди. ¤н биринчи асрдан бошлаб эса, йирик савдо йўли бўлган бу ўлка бирин-кетин ғазнавийлар, ғурийлар, Деҳли султонлиги, мўғуллар, темурийлар қўлига ўтди. Аслида Покистон давлатининг тамал тошини бундан беш аср муқаддам Ҳиндистонда буюк салтанат барпо этган улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг сулоласи қўйган. ¤н саккизинчи асргача Панжоб, Синд ва Ҳинд дарёси ҳавзасидаги улкан ҳудуд Бобурийлар ҳукмдорлиги остида бўлган. 1843 йидан бошлаб инглиз мустамлакачилари аввал Синдни, кейин Панжоб ва Белужистонни босиб олишди. Узоқ вақт уларга қарши мамлакатда миллий-озодлик кураши давом этди.  1906 йили Ҳиндистонда мусулмонларнинг илк сиёсий ташкилоти + Мусулмонлар лигаси ташкил этилди. 1940 йили жаноб Јойде Аъзам бошчилигидаги бу лига мустақил мусулмон давлати тузиш ғоясини илгари сурди. Инглизлар 1947 йили яхлит исломий давлат Ҳиндистонга мустақиллик беришга мажбур бўлишди. Аммо улар мамлакатни диний-қабилавий жиҳатдан икки давлатга + Ҳиндистон ва Покистонга бўлиб юборишди. ¤ша йили 14 августда мустақил Покистон давлати ташкил топди. 1956 йил 23 мартда мамлакат Таъсис мажлиси қабул қилган Конститутсияга кўра, Покистон Федератив Ислом Республикаси деб эълон қилинди. Асосий қонунга мувофиқ, Ислом давлат дини ҳисобланади ва фақат мусулмон кишигина президент бўла олади. 1984 йил декабрида генерал Зиё ул-Ҳаққ ўтказган умумхалқ референдумида мамлакатни исломлаштириш йўли маъқулланди. Аҳолисининг 95 фоизи мусулмондир. Бунинг 75 фоизи ҳанафий мазҳабидаги суннийлар, йигирма фоизи эса шиалардир. Шиалар ўзларини имомийлар, исмоилийларнинг издошлари ҳисоблашади. Јолган беш фоиз аҳоли ичида ҳиндукийлик, насронийлик, буддавийлик, зардўштийлик каби оқимларнинг вакиллари бор. Мамлакатда минглаб масжидлар фаолият олиб боряпти. Уларнинг энг йирик ва машҳурларини бобурийлар қурдирган. Ҳар бир жомеъ масжиди қошида мадраса бўлиб, у ерда болаларга бепул анъанавий исломий таълим берилади. Покистонда, шунингдек, бир қатор дорул-улум (университетлар) ишлаб турибди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР