loader

РАБИА ибн КАЪБ

Рабиа ибн Каъб (р.а.), саҳобийлардан. Мадинада Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Исломга кирганлар. Шундан кейин у зотнинг хизматларида бўлганлар. Хизматларидан мамнун бўлган Пайғамбаримиз «мендан бирор нарса сўра», деганларида «Аллоҳ мени жаннатда сизга ҳамроҳ қилсин», деганлар. Суффа аҳлидан эдилар, у кишини Расулуллоҳнинг ўзлари уйлатганлар.