loader

РАВМ

Қуръон қироатида оятни тугатганда охирги ҳарф ҳаракатини яқиндаги одам эшитадиган даражада талаффуз қилиш «равм» дейилади. Қироат қилувчи равм билан тўхтаганида унга яқин одам охирги ҳарф ҳаракати нима эканини пайқай олади. Калиманинг охирги ҳарфи ҳаракати «и» ёки «ин» ҳамда «у» ёки «ун» бўлганида равм қилиш жоиз, «а» ёки «ан» бўлганида барча қорилар равм қилиш мумкин эмас, дейишади. Охирги ҳарфи ташдидли бўлиб, «а» билан ҳаракатли бўлган сўзлар бу ҳукмдан истисно қилинган.